понедельник, 26 мая 2014 г.

"Сурпириз"


Якшанба куни ишга боришга тўғри келиб қолди. Бинога кириш рухсатномасини олдим. Яна зарур бўлган буюмларни сумкага жойлаб, йўлга чиқдим. Машиналар тўхташ жойи бўм-бўш. Ҳаво исигандан бери келасолиб соя жой қидирардим. Бу гал машинамни ўзим хоҳлаган жойга қўйдим.



Бинога кириб, учинчи қаватга кўтарилдим. Коридорга кириш жараёнида чўнтакни ковладим: хонанинг калити йўқ! Дарров тўхтадим. Хонага кирмайдиган бўлсам, ишхонада нима қиламан?

Уйга қайтдим. Калит олгани келганимни эшитган онам мийғида кулиб қўйдилар. Ишхонага қайтиб келгач калитни тиқиб бурасам, буралмадим. Қарасам хона очиқ экан. Мухбир Бобур Элмуродов деярли икки соатдан бери хонада ўтирганини айтди. Биринчи келганимда эшикни тортиб кўрмаганимга шунчалик афсусландимки, асти қўяверасиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий