2014 йилнинг
апрель ойида онам шамоллаб қолдилар. Биз ишда бўлган пайтимизда маҳалладаги
ҳамширани чақирганлар ва томир орқали “Цифтриаксон” дориси жўнатилган. Дори рекция
бериши натижасида онамнинг аҳволлари оғирлашди. Тезлик билан касалхонаган олиб
бордик. Кома ҳолатида эдилар. Реанимация йўлагида турганимизда У қўнғироқ
қилди. Ўша куни блогерлар чемпионатининг тақдирлаш маросими эди. Телефонни кўтариб
вазиятни тушунтирдим. “Шифо берсин” деб хайрлашди.
Касалхонадагилар
дастлабки муолажаларни қилишди. Ундан кейинги жараён ўзингизга маълум, дорилар
олиб бориш керак. Журналист қанча даромад қилиши ҳақида ҳам биласиз. Орада қариндошлар
келиб кетишди. Ҳамма “муаммо йўқми” деб сўради. “Муаммо бор, пул деярли қолмади”
дейишга ғурур йўл қўймади.
Орадан 3-4 кун
ўтди. Эрталаб аёлимни ишхонасига олиб бордим. Ёнимда 10 минг сўм қолганди
холос. Аёлимга “тушлик учун пул беролмас эканман. Уйга келиб тушлик қиларсан”
дедим. У “майли” деб машинадан тушди.
Кун бўйи дўхтирлар
бирор дори олиб кел деб қолмасин-да деган хаёл миямда айланаверди. Бирор нажот
кемаси кўринмасди. Маошгача ҳали анча бор. Бундан ташқари онамга кечки овқатга
бирор тансиқ таом олиб бораман дегандим. Лекин...
Тушга яқин У
қўнғироқ қилди. Санжар Саид ва Тўлқин Юсупов билан касалхонага келишаётганини,
онамни йўқлашмоқчи эканликларини айтди. Онам эндигина реанимациядан
чиққандилар. Дўстларимни кўриб роса хурсанд бўлдилар. Анча гаплашиб ўтиришди.
Кузатиш пайтида
У билан лифтга чиқдик. Чўнтагидан 100 доллар чиқариб менга узатди. “Буни
қайтариш муддати йўқ, топганда берасиз” деди...
Аллоҳнинг
меҳрибонлиги чексиз. Ўша пайтда мендан бахтли одам йўқ эди. Бўғзимга бир нарса
тиқилди. Зўрға “раҳмат” дея олдим холос.
Ўша куни онамга
ўйлаган таомни олиб бордик. Онам касалхонадан чиққунларича бўлган ҳамма
харажатларга У олиб келган пул етди.
Уйга келиб ният
қилдим: берган пулини тўйи арафасида қайтараман! Уйланадиган пайти яқинлашди. Ишонасизми,
У пулни олмаслигини айтди. “Қарз дебмаганман, шундай берганман” деб туриб олди.
Унинг мард эканлигига яна бир марта амин бўлдим.
7 август куни У
уйланди. Келинни Намангандан олиб келдик. Тошкентдаги тўй ҳам жуда зўр ўтди. Бахтнинг
чиройлиси шундай бўлади.
Мен ҳар қандай
ҳолатда ишонсам бўладиган, елкама-елка тура оладиган дўстим борлиги учун
Аллоҳга шукр қиламан. Ўз навбатида аминманки, у ҳам “елкасидаги қўлимни” ҳар
доим ҳис қилиб туради...
Gilamdagi kelin-kuyov ismlarini ko'riboq kelinni Namangandan bo'lsa kerak deya taxmin qilgan edim. Adashmasam taxminim to'g'ri chiqganga o'xshaydi. Xushnudbekni o'zimiz kiyov qilib olishimizni xech ham o'ylamagan ekanman. Ilohim ikkalasiga ham baxt va shirin turmish tilab qolaman. Alloh yangi oilasini yomon ko'zlardan saqlasin!
ОтветитьУдалитьБаракалла Темур. Тўйидаям зўр хизмат қилдингиз. Яйраб ўйингаям тушдингиз. У бахтли бўлсин)
ОтветитьУдалить