понедельник, 8 августа 2016 г.

У



2014 йилнинг апрель ойида онам шамоллаб қолдилар. Биз ишда бўлган пайтимизда маҳалладаги ҳамширани чақирганлар ва томир орқали “Цифтриаксон” дориси жўнатилган. Дори рекция бериши натижасида онамнинг аҳволлари оғирлашди. Тезлик билан касалхонаган олиб бордик. Кома ҳолатида эдилар. Реанимация йўлагида турганимизда У қўнғироқ қилди. Ўша куни блогерлар чемпионатининг тақдирлаш маросими эди. Телефонни кўтариб вазиятни тушунтирдим. “Шифо берсин” деб хайрлашди.