среда, 22 октября 2014 г.

“Ижод”

Журналистлик фаолиятимни бошлаган вақтимда шоу-бизнесга ҳам аралашиб турардим. Газетадаги ишимдан ташқари юлд.уз сайтида ҳам фаолият олиб борардим. Деярли ҳар куни хонанда ва актёрлар билан суҳбатлашишга тўғри келарди. Қўшиқчилар билан гаплашганда “нима янгиликлар” деб савол берсак “ижод қиляпмиз” дея жавоб беришарди. Ичимда “қўшиқ айтиш қанақасига ижод бўлади” деган ўй бўлардию, ташқарига чиқармасдим.