Биз умуман кутмаган вақтда ҳаётимизда кескин ўзгариш
юз беради. Ўша дақиқаларда бу яхшилик аломатими, ёки аксинча, англай олмаймиз.
Вазият шунчалик бўладики, уни таҳлил қилиш имконсиз бўлиб қолади. Ёқимсиз
ҳолат, тўғрими?
Ўтган ойда ҳаётимда кескин бурилиш бўлди. Қайсидир
маънода кутилган ва кутилмаган воқеа содир бўлди. Бу нимадан дарак беради?
Ҳозирча англолмаяпман.
Атрофимдаги яқинларим тўғри айтишади. Мени ўзгартириб
бўлмайди. Инжиқман роса. Яшаш давомида севсам Аллоҳ йўлида, ёмон кўрсам ҳам
Аллоҳ йўлида ёмон кўрадиган бўлдим. Воажаб, яхши кўрадиганларим сони камайиб,
ёмон кўрадиганларим сони ортиб бораяпти.
Буёғига нима бўлишини билмайман. Аллоҳдан фақат
яхшилик сўраяпман. Афзалини берсин илоҳим.
Ҳеч қандай режа йўқ. Режа тузишга улгурмадим ҳам.
Шуниси аниқки, танлаган йўлимда собит қоламан.
Принциплар, мен сизга айтсам, уларга содиқ қолинган
ҳолда гўзалдир!
Комментариев нет:
Отправить комментарий