Қадрдоним... Узр, қадрдоним деб сени ўзимга
яқинлаштириб юборибман, сен менинг қадрдоним эмассан. Тан оламан, ўртоғимсан.
Биласанми, сенга ачинаман. Блоггерлар чемпионатида
қатнашдинг. Пиёниста эканлигингни байроқ қилиб кўтарган ҳолда ҳамманинг
эътиборини ўзингга қаратдинг. Одамлар сендан кейинчалик бошқачароқ нарса
кутишди. Лекин сен фақат ва фақат ҳаром қилинган ичимлик ҳақида ёзавердинг,
ёзавердинг. Вазият шунчаликка етиб келдики, одамларда савол туғилди, бу бола
сув ёки чой ҳам ичармикан?
Спиртли ичимлик ичган одамдан кўпчилик зарар кўради,
мен сенга айтсам. Аввало, ўзинг зарар кўрасан. Организминг тез қарийди,
чирийди. Чўнтагинг ҳам азият чекади. Ёнингдаги ўртоғинг (агар у ичмаган бўлса)
оғзингдан келаётган қўланса ҳидни ҳидлаш баробарида бемаза гапларингни
тинглайди. Кўчага чиқасан, ўзингга давоб беролмайдиган ҳолда бўлганинг учун
одамларнинг кайфиятини бузасан. Машина ҳайдасанг, ёки авария қиласан ёки ЙПХ
ходимининг қўлига тушиб, отнинг калласидек жарима тўлайсан...
Ароқхўрлик ислом динида ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат
қилади:
“Эй, иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз.
Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?!”, - (90-91-оятлар).
“Эй, иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз.
Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?!”, - (90-91-оятлар).
Оятдаги «хамр» сўзи истеъмол қилган
кишининг ақлини тўсувчи, яъни, бир оз бўлсада таъсир ўтказувчи барча нарсага
айтилади. Бунинг ичига барча спиртли ичимликлар ҳамда наша, қорадори, кўкнори
ва бошқалар ҳам киради.
Пайғамбаримиз
Муҳаммад (с.а.в.) бир ҳадиси шарифда: “Кайф берувчи ҳар қандай нарса
шаробдир ва кайф берувчи ҳар нарса ҳаромдир. Кимки дунёда шароб ичиб, бунга
ўрганиб, одатланиб ўлса, охират шаробларидан ичмайди (яъни жаннатга кирмайди)”,
— деганлар.
Динимизда яна бир жиҳат алоҳида таъкидланганки,
аввало гуноҳ қилманг, магарки қилдингизми, уни ҳаммага ошкор қилманг. Шундай
экан, майли, иродасизлигинг, ҳаром кайфни севишинг сабабли ичяпсан. Лекин нима
кераги бор гуноҳингни ҳаммага ошкор қилиб? Сен ёзган нарсани қанча кўп одам
ўқиса ўзингга шунча кўп гуноҳ ёзилишини наҳотки англамайсан?
Сени тушунишга ҳаракат қиламан баъзида. Яъни, сен
ҳақингда одамлар гапиришини, шунақа образга эга одам сифатида тан олишини
истайсан. Лекин бу жараёнда ўзлигингдан чекинаётганингни билмаяпсанми? Одам
ўзини тупроққа қориб, атрофдагиларнинг ҳақоратларини тинглаб, аслида ўзида йўқ одатларни
бордек кўрсатиб, “бошқача” бўлишга интилмаслиги керак. Одам табиатан бошқача
бўлиб туғилган бўлса, унда майли. Бироқ сенинг яратмоқчи бўлган вертуал
образинг фақат кўнгилни оздиради холос.
Тост, мен сенга айтсам, бир тийинга қиммат нарса.
Эрталаб тургинда, “ё Аллоҳ, биродарларимни ўз паноҳингда асра” деб дуо қилгин,
ўшандан яхшиси йўқ.
Тананг ҳам, дилинг ҳам покланишга муҳтожлик
сезаётгани яққол кўриниб қоляпти. Ўзингни тутиб ол. Мусулмон эканлигингни,
қачондир Аллоҳнинг олдига борганда қилган ишларинг учун бирма-бир жавоб
беражагинг кераклигини унутма!
Сенга инсоф тилайман. Қалбингни иймон нури ёритсин.
Мана бу ҳаволага кириб, ёзилган маълумотларни ўқиб кўриш, ишонаманки, сен учун
фақат фойдали бўлади.
P.S. Постни ёзиш давомида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад
Юсуф ҳазратлари томонидан ёзилган мақоладан фойдаланилди. Аллоҳ у кишидан рози
бўлсин!
Комментариев нет:
Отправить комментарий