среда, 19 марта 2014 г.

Сиз йўқсиз мен учун


Сиз йўқсиз мен учун
Ўлгансиз тамом.
Йўқолинг, кўзимга
Кўринманг сира.
Сизга айтиш учун
Сўзларим йўқдир
Сизга боқсам кўзларим
Тортяпти хира.


Сиз билан йўлимиз
Бир эмас ҳечам.
Кесишмасин ҳатто
Сўқмоқларимиз.
Мен сой бўлсам агар
Сиз дарё бўлинг,
Ёнма-ён оқмасин
Ирмоқларимиз.

Сиздан жирканаман
Аблаҳсиз рости.
Ҳар гал кўрганимда
Тупургим келар.
Сиз бунча ёмонсиз
Излаб разолат,
Кин уруғин сочиб
Истайсиз нелар?

Жаннатлардан умид
Қилганман мен ҳам.
Пешонамда не бор
Билади Ўзи.

Бир гапни
Сўзласам ишонасизми,
Инсон эмасдексиз,
Бариси сохта.
Сизга нафратларим
Шундай баландки,
Қўшни бўлгим келмас
Ҳатто дўзахда!


Темур АЪЗАМ.
19.03.2014. Тошкент


Комментариев нет:

Отправить комментарий