среда, 4 декабря 2013 г.

Маслаҳатгўй


Бошингизга оғир кун тушса дардкаш топиш қийин. Аммо маслаҳатгўй доим топилади. У дардингизни олишга интилмайди, фақат йўл-йўриқ кўрсатади. Ўзининг бой ҳаётий тажрибасидан мисоллар келтиради. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонтирмоқчи бўлади.

пятница, 15 ноября 2013 г.

Яхшидан қолган дарахт


2012 йил август ойида аммамнинг тўнғич ўғли, эндигина 19 ёшга кирган Хислат оламдан ўтди. Машина тузатишни ўрганган жиянимга катта бак олиб келишган ва уни тешиб беришини сўрашган. У эса ичида нима борлигини сўрамасдан сваркани ёққан. Бак ичида эса машина мойи бўлган. Қизиш натижасида бакнинг шишаётганини кўрган Хислат орқага ўгирилиб кетмоқчи бўлганида бак портлаган...

пятница, 5 июля 2013 г.

ЮТДИНГМИ? СЕН МЕНИНГ ДЎСТИМСАН!

Келаси йил Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш имконига эга бўлган Ўзбекистон терма жамоаси бу ишни уддалай олмайди. Буни кенг жамоатчилик миллий фожеадек қарши олди. Аслини олганда фавқулодда ҳеч нарса бўлгани йўқ. Шунчаки ҳар тўрт йилда бўладиган воқеалар такрорланди. Шу пайтгача терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқолмаганди. Ва яна чиқолмади. Бунинг айбдори ким?

четверг, 11 апреля 2013 г.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Аъзам Ўктам хотираси


Бундан бир неча йиллар аввал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари марҳум шоир Аъзам Ўктамнинг «Тараддуд» номли шеърий тўпламидаги баъзи шеърлари ҳақида ўз фикрларини билдирган эдилар. Қуйида эътиборингизга мазкур мақола матнини ва унга кейинроқ ёзилган иловани тақдим этамиз.

вторник, 19 марта 2013 г.

Ўйлаб топилмаган, ҳаётий ва қизиқ воқеалар — 4



ОЛТИНЧИ ҲИКОЯ

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон раҳматли дадам, шоир Аъзам Ўктамнинг устози бўладилар. Болалигимиздан уларнинг хонадонларига кўп борамиз, оилавий яқинлик бор. “Ўзбекистон овози” газетасида энди иш бошлаган вақтим эди. Газеталар корпуси зинасининг ёнида чекиш жойлари бор. Ўша ерда сигарет чекиб тургандим. Шу пайт “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси томондан Анвар Обиджон кела бошладилар. У кишини кўришим билан сигаретимни ташлаб юбордим. Чунки дадамнинг устозларини ҳурмат қилиш баробарида бироз ҳайиқардим ҳам. Менга яқинлашганларида шошиб салом бердим. (Чекаётганимни кўрмаган бўлсалар зўр бўларди деган ўй хаёлда чарх урарди)

понедельник, 11 марта 2013 г.

«ТБИЛИСИДА ТОШКЕНТ КЎЧАСИ БОР»

дейди Грузиянинг «Чвенебуреби» фольклор ансамбли хонандаси, 
«Шарқ тароналари — 2011» халқаро фестивали совриндори Соломон Гогашвили






Мен Ўзбекистон ҳақида ўйлаганимда кўз олдимга тинч ривожланиб бораётган мамлакат келади, — дейди у. — Ватанингиз билан бизни ажиб хотиралар боғлаб туради. Тошкентга борганимизда буюк ватандошимиз Шота Руставелига ҳайкал ўрнатилганини кўрдик. Юртдошларингиз бизга Нодар Думбадзе ҳақида ҳам гапиришди. Унинг жуда кўп асарлари ўзбек тилига таржима қилинган экан. Шунда англадимки, ўзбек ва грузин халқларини нафақат санъат, балки адабиёт ҳам бир-бирига жуда яқинлаштирган. Мен ҳам ўз навбатида Тбилисида Тошкент кўчаси борлигини айтдим. Ҳар гал ундан ўтганимда Ўзбекистонни, у ерда ўтказган ҳаяжонли дамларни эслайман, қўмсайман. Кенг ва равон кўчалар, юксак савияда ташкиллаштирилган фестиваль...
Бутун гуруҳимиз билан Ўзбекистон пойтахтини томоша қилдик, айландик. Юртдошларингиз бизга грузин рақсларини ижро этиб беришди...