2014 йилда
Самарқандда “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси,
унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро
конференция бўлиб ўтганди. Ўшанда “Ўзбекистон овози” газетаси номидан Обиддин
Маҳмудов ва мен конференцияни ёритиш учун қадимий шаҳарга йўл олдик.
Темур Аъзамнинг блоги
Аллоҳ энг яхши вакилдир!
четверг, 15 сентября 2016 г.
понедельник, 8 августа 2016 г.
У
2014 йилнинг
апрель ойида онам шамоллаб қолдилар. Биз ишда бўлган пайтимизда маҳалладаги
ҳамширани чақирганлар ва томир орқали “Цифтриаксон” дориси жўнатилган. Дори рекция
бериши натижасида онамнинг аҳволлари оғирлашди. Тезлик билан касалхонаган олиб
бордик. Кома ҳолатида эдилар. Реанимация йўлагида турганимизда У қўнғироқ
қилди. Ўша куни блогерлар чемпионатининг тақдирлаш маросими эди. Телефонни кўтариб
вазиятни тушунтирдим. “Шифо берсин” деб хайрлашди.
пятница, 15 апреля 2016 г.
"ҲАҚ ЙЎЛ АЛБАТТА БИР ЎТИЛҒУСИ...”
Шоир Рауф Парфи билан унинг шогирди — Аъзам Ўктам суҳбати
“Юзма-юз келганда гўё ўт ва сув,
Юзма-юз келади шоир ва замон”.-
Рауф ПАРФИ,1964 йил
Рауф Парфи турадиган уйга қўнғироқ қилдим. Гўшакни ўзи олди. “Ассалому алаккум”, дейман. Ҳар доимги хитоб келади у ёқдан: “Э э, ўзлари?” “Ҳа, ўзим. Қалайсиз, устоз?” дейман одатдагидек. У киши ҳам одатдагидек жавоб қайтарадилар: “Ўша-ўша. Қалай ўзингиз? Кўринмайсиз- ку?” Бирданига муддаоми билдира қоламан: “Муштум”дан бир топшириқ олган эдим”. “Нимага қарши?” деб сўрадилар Устоз. “Сиз билан бир суҳбат қилишим керак-да”, дейман. “Ёзма равишдами?” дейдилар Устоз ўз ибораларини ишлатиб.
“Ғунча” кинотеатри орқасидаги уйга қараб йўл оларканман, ўтган йилги воқеа эсимга тушиб, кулгим қистайди.

вторник, 29 декабря 2015 г.
Антипатия
Футболга 1997 йилда қизиқа
бошлаганман. Ўша йили илк марта стадионга боргандим. Ўзбекистон — БАА (2:3)
ўйинидан кейин футбол ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланди. Футболчи бўлиш
истаги туғилди. Ҳужжатларимни олимпия захиралари коллежига топширдим ҳам. Лекин
ўз тенгдошларимдан икки синф юқори ўқирдим. Коллеждагилар икки синф орқага
қайтишим кераклигини айтишди. Бу менга маъқул келмади. Футболчи бўлиш орзуимдан
воз кечдим.
понедельник, 13 июля 2015 г.
пятница, 5 июня 2015 г.
четверг, 12 марта 2015 г.
Пиёда, умринг бўлсин зиёда...
Деярли ҳар
куни қоида бузгани натижасида фалон пул тўлаган ҳайдовчининг зорланиб
гапирганини эшитиб қоламиз. Бу ҳақда махсус кўрсатувлар ҳам бор. Дарҳақиқат, ҳайдовчилар
орасида йўл қоидаларини бузиш ҳолати тез-тез учраб туради. Аммо пиёдалар ҳақида
жуда кам гапирамиз. Худди қоида бузишга уларнинг ҳаққи бордек. Панжарадан ошиб
ўтган ёки рухсат берилмаган жойдан ўтган пиёданинг жарима тўлагани ҳақида
шахсан мен эшитмаганман.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)