Мамлакатимизда
чет тилини биладиган, у тилларда бемалол мулоқот қиладиганлар сони йил сайин
кўпайиб боряпти. Нашрларда хорижий тиллардан қилинган таржималар чоп этиляпти.
Уларни санаб адоғига етиш қийин. Ўз навбатида сабр билан ўқиш ҳам қийин. Бунинг
сабаби нимада?
Чет
тилини билган яхши. Унинг қонун-қоидалари, гармматикасини чуқур ўзлаштириш
фойдадан ҳоли бўлмайди. Бу сизга таржимонлик қилиш имконини беради. Лекин сиз
ўзбек адабий тилини яхши билмасангиз, бадиий китоблар ўқимаган бўлсангиз,
яхшиси бу ишга қўл урманг.
Чет
тилини биладиган кўп. Ўзбек тилини қонун қоидаларини, сўз қўллаш услубларини,
грамматикасини биладиган ўзбек таржимонлари кам. Жумлаларни ўқир экансиз,
қаҳрамонлар ўзбекча гапирмайди. Қўлланилган усуллар ҳам ўзбекча эмас. Бунақа
чала маҳорат билан ҳеч кимни лол қолдиролмайсиз. Эришишингиз мумкин бўлган
ягона нарса кулгуга қолиш бўлади холос.
Таржимонлик
қилиш истагида бўлганларга нафақат жаҳон адабиёти, балки ўзбек ёзувчиларининг
китобларини тинимсиз ўқишни маслаҳат бераман. Агар бунга қунтингиз етмаса, бор
вақтингизни фақат хорижий тилни ўрганишга сарфлаш ниятингиз бўлса, чет тилидан
ҳеч нарса таржима қилманг. Гидлик қилганингиз тузук.
Ҳар бир
касбнинг ўзига яраша машаққати бўлади. Таржимонликни машаққати шундаки, сиз
хорижий тил билан бир қаторда ўз она тилингизни ҳам мукаммал эгаллашингиз
зарур. Шундагина сизнинг қилган таржимангиз одамлар эътирофига сазовор бўлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий