среда, 24 сентября 2014 г.

"Билағон" ишқибоз



Ҳар қандай одамнинг маълум маънодаги қизиқиши бўлади. Кимдир санъатга, кимдир спортга, кимдир жаҳондаги сиёсий жараёнларга қизиқади. Ва бизда шунақа қараш шаклланиб қолганки, футболга қизиқмайдиган, миллионлар ўйинини тушумайдиган одамларни шунчаки қабул қила олмаймиз. Шундай тоифа одамларга дуч келсак “қандай қилиб футболга қизиқмаслик мумкин” дея ажабланамиз. Ўз навбатида бундай одамлар билан суҳбат кишига завқ бағишлайди. Уларнинг футбол ҳақидаги “ночор” фикрларини тинглар экансиз, кулгудан ўзингизни тўхтата олмайcиз.



Футболга қизиқмайдиган одамларга савол бериб уларнинг устида кулишга ҳаракат қиладиганлар ҳам етарлича топилади. Маҳаллада яқин дўстларимдан атиги биттаси футболга умуман қизиқмайди. Бизнинг суҳбатларимиз ижтимоий масалалардан бошланиб албатта футболга боғланади. Спортнинг бу турига қизиқадиганларга яхши маълум, миллионлар ўйини ҳақида қанча суҳбатлашсангиз ҳам зерикмайсиз. Хуллас суҳбатимиз мавзуси футболга кўчганидан кейин оғайнимиз зерика бошлайди, мавзуни бошқа тарафга буришга ҳаракат қилади.
Одатдагидек болалар билан йиғилиб суҳбатлаша бошладик. Ўз навбатида ошнамиз биздан норози бўлди. Кейин унга бизнинг суҳбатимизга қўшилишни таклиф қилдик. Ноилож “майли” деди. Йигитлар галма-галда унга савол бера бошлашди.
— Зидан қаерлик?
— Адашмасам Франциядан эди.
— Гап йўқ, топдинг оғайни. “Бавария” клуби қайси давлатга қарайди?
— Нима мен сенларга майна бўлдимми? Футболни тушунмайди деб устимдан кулаверасанларми? “Бавария” қанақасига футбол клуби бўлсин, уни пиволигини ҳамма билади-ку!

3 комментария:

  1. Камина ҳам ўша "пидбўл"ни тушунмайдиганлардан бири. :)
    Лекин зўр ҳангома экан. ;)

    ОтветитьУдалить
  2. Мен ҳам ўшандай давраларда "билмаган ҳолда" билағонлик қилиб тураман:
    - Месси қайсинисида ўйнайди ўзи - Манчестерми ёки Юнайтедми?..
    - Сал-пал тушунаман, масалан, Роже Федерер, Алина Кабаева деган шахматчилар бор...

    ОтветитьУдалить
    Ответы
    1. Ҳамид оға, сиздек юмор устасига маъқул келган бўлса, хурсандман)

      Пидбўлни ўта теран тушунишингиз кўриниб турибди)

      Удалить