Якшанба куни ишга боришга тўғри келиб қолди. Бинога кириш рухсатномасини олдим. Яна зарур бўлган буюмларни сумкага жойлаб, йўлга чиқдим. Машиналар тўхташ жойи бўм-бўш. Ҳаво исигандан бери келасолиб соя жой қидирардим. Бу гал машинамни ўзим хоҳлаган жойга қўйдим.