среда, 19 марта 2014 г.

Сиз йўқсиз мен учун


Сиз йўқсиз мен учун
Ўлгансиз тамом.
Йўқолинг, кўзимга
Кўринманг сира.
Сизга айтиш учун
Сўзларим йўқдир
Сизга боқсам кўзларим
Тортяпти хира.

понедельник, 17 марта 2014 г.

Бир отанинг қизига насиҳати

Бугун интернетни “титиб” ўтирганимда, бир мақолага кўзим тушиб қолди. Ушбу мақолада отанинг қизига насиҳатлари берилган. Сиз ҳам ўқинг, дунё ва охират роҳатига эришиш ниятингиз бўлса...

вторник, 11 марта 2014 г.

Сентабрь ва октабрь

Лотин алифбосида ой номларини ўқисам асабим бузилади. Биз сўзлашув тилида айтадиган номлар, келинг сўзлашув тилини қўйиб турайлик, деярли бир асрдан бери шаклланиб қолган номлар ўзгартирилган. Сентабрь, октабрь. Шу ерда менда савол туғилади: мақсад “я” ҳарфини йўқотиш экан, тушундик. Нега унда ноябрь сақланиб қолди? Нима учун ноабрь бўлмади? Бу вариант кулгули чиқарди деганлар бўлди. Лекин ўша одамлар сентабрь ва октабрь кулгули эмас деб ўйласалар, аниқ хато қилган бўладилар.

понедельник, 3 марта 2014 г.

Вафо Файзуллоҳ: ЭЛНИНГ КЎНГЛИН КЎТАРАР ШОИР


Минг тўққиз юз саксонинчи йилнинг биринчи августи. ТошДУ (ҳозирги Миллий университет) нинг журналистика факултетига ўқишга кириш учун имтиҳон топширар эдик. Соат ўн бирлардан ўтган, иншомни қоралаб ҳам бўлмагандимки, пешонаси дўнг, кўзлари катта-катта бир йигит ўрнидан шаҳд туриб, шитоб билан кузатувчилар ўтирган столга яқинлашди ва ёзиб бўлган иншосини биринчи топшириб, ташқарига чиқиб кетди. Кўпчилик қатори мен ҳам унга ҳавас ва ҳайрат билан қарадим. Дадил ҳаракати, ўктам қиёфаси эсимда қолди.