Ўтган сафар шу сарлавҳа остида ёзган постимни кўпчилик мақтади. Шу сабабли шу йўналишдаги кичик ҳикоялар, яъни ҳаётдан олинган воқеаларни ёзишда давом этаман.
УЧИНЧИ ҲИКОЯ
Болалик пайтимизда информацион дастурларни кўрсак аввало кўрсатилаётган лавҳалар қайси давлат (шаҳар, вилоят)да бўлаётгани билан қизиқардик. Бу эса ўз навбатида тортишувларга сабаб бўларди. Чунки у давлатнинг пойтахти, қайси қитъада жойлашгани ҳақида баҳслашардик. Менда айнан шу титр билан боғлиқ қизиқ воқеа содир бўлганди. Информацион кўрсатувларни кўраётган пайтимда беихтиёр ўша воқеа ёдимга тушади. Воқеа мана бундай бўлган эди.
2001 йил. Юнусободдаги "дом"имизга сурхондарёлик танишимиз меҳмон бўлиб келди. Уларнинг мен тенги Фазлиддин исмли ўғиллари ҳам бор экан. Дарров тил топишиб дўстлашиб олдик. Кечқурун "Давр" кўриб ўтиргандик. Қайсидир уруш ҳақида ҳикоя қилиш жараёнида эски тасмаларга ёзилган лавҳалар намойиш этилди ва тиртга АРХИВ дея ёзилди. Шунда Фазлиддин опамга савол берди:
— Тўмарис опа (опамнинг исми Тўмарис), АРХИВ қайси давлатдаги шаҳар?
Комментариев нет:
Отправить комментарий