2012 йил
август ойида аммамнинг тўнғич ўғли, эндигина 19 ёшга кирган Хислат оламдан
ўтди. Машина тузатишни ўрганган жиянимга катта бак олиб келишган ва уни тешиб
беришини сўрашган. У эса ичида нима борлигини сўрамасдан сваркани ёққан. Бак
ичида эса машина мойи бўлган. Қизиш натижасида бакнинг шишаётганини кўрган
Хислат орқага ўгирилиб кетмоқчи бўлганида бак портлаган...