пятница, 15 апреля 2016 г.

"ҲАҚ ЙЎЛ АЛБАТТА БИР ЎТИЛҒУСИ...”

Шоир Рауф Парфи билан унинг шогирди — Аъзам Ўктам суҳбати
“Юзма-юз келганда гўё ўт ва сув,
Юзма-юз келади шоир ва замон”.-
Рауф ПАРФИ,1964 йил

Рауф Парфи турадиган уйга қўнғироқ қилдим. Гўшакни ўзи олди. “Ассалому алаккум”, дейман. Ҳар доимги хитоб келади у ёқдан: “Э э, ўзлари?” “Ҳа, ўзим. Қалайсиз, устоз?” дейман одатдагидек. У киши ҳам одатдагидек жавоб қайтарадилар: “Ўша-ўша. Қалай ўзингиз? Кўринмайсиз- ку?” Бирданига муддаоми билдира қоламан: “Муштум”дан бир топшириқ олган эдим”. “Нимага қарши?” деб сўрадилар Устоз. “Сиз билан бир суҳбат қилишим керак-да”, дейман. “Ёзма равишдами?” дейдилар Устоз ўз ибораларини ишлатиб.
“Ғунча” кинотеатри орқасидаги уйга қараб йўл оларканман, ўтган йилги воқеа эсимга тушиб, кулгим қистайди.