четверг, 15 сентября 2016 г.

Кюдзо Като ҳақида



2014 йилда Самарқандда “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтганди. Ўшанда “Ўзбекистон овози” газетаси номидан Обиддин Маҳмудов ва мен конференцияни ёритиш учун қадимий шаҳарга йўл олдик.


понедельник, 8 августа 2016 г.

У



2014 йилнинг апрель ойида онам шамоллаб қолдилар. Биз ишда бўлган пайтимизда маҳалладаги ҳамширани чақирганлар ва томир орқали “Цифтриаксон” дориси жўнатилган. Дори рекция бериши натижасида онамнинг аҳволлари оғирлашди. Тезлик билан касалхонаган олиб бордик. Кома ҳолатида эдилар. Реанимация йўлагида турганимизда У қўнғироқ қилди. Ўша куни блогерлар чемпионатининг тақдирлаш маросими эди. Телефонни кўтариб вазиятни тушунтирдим. “Шифо берсин” деб хайрлашди.

пятница, 15 апреля 2016 г.

"ҲАҚ ЙЎЛ АЛБАТТА БИР ЎТИЛҒУСИ...”

Шоир Рауф Парфи билан унинг шогирди — Аъзам Ўктам суҳбати
“Юзма-юз келганда гўё ўт ва сув,
Юзма-юз келади шоир ва замон”.-
Рауф ПАРФИ,1964 йил

Рауф Парфи турадиган уйга қўнғироқ қилдим. Гўшакни ўзи олди. “Ассалому алаккум”, дейман. Ҳар доимги хитоб келади у ёқдан: “Э э, ўзлари?” “Ҳа, ўзим. Қалайсиз, устоз?” дейман одатдагидек. У киши ҳам одатдагидек жавоб қайтарадилар: “Ўша-ўша. Қалай ўзингиз? Кўринмайсиз- ку?” Бирданига муддаоми билдира қоламан: “Муштум”дан бир топшириқ олган эдим”. “Нимага қарши?” деб сўрадилар Устоз. “Сиз билан бир суҳбат қилишим керак-да”, дейман. “Ёзма равишдами?” дейдилар Устоз ўз ибораларини ишлатиб.
“Ғунча” кинотеатри орқасидаги уйга қараб йўл оларканман, ўтган йилги воқеа эсимга тушиб, кулгим қистайди.