вторник, 29 декабря 2015 г.

Антипатия

Футболга 1997 йилда қизиқа бошлаганман. Ўша йили илк марта стадионга боргандим. Ўзбекистон — БАА (2:3) ўйинидан кейин футбол ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланди. Футболчи бўлиш истаги туғилди. Ҳужжатларимни олимпия захиралари коллежига топширдим ҳам. Лекин ўз тенгдошларимдан икки синф юқори ўқирдим. Коллеждагилар икки синф орқага қайтишим кераклигини айтишди. Бу менга маъқул келмади. Футболчи бўлиш орзуимдан воз кечдим.

понедельник, 13 июля 2015 г.

Самарқанд сафари


10 июль куни “Шарқ тароналари” фестивалига тайёргарлик ишларига бағишланган матбуот анжумани Самарқандда бўлиб ўтди. Самарқандга бориш учун транспорт танлови катта эканлиги барчага маълум. Муҳими, ҳаммаси ҳамёнбоп.

пятница, 5 июня 2015 г.

Таржима санъати


Мамлакатимизда чет тилини биладиган, у тилларда бемалол мулоқот қиладиганлар сони йил сайин кўпайиб боряпти. Нашрларда хорижий тиллардан қилинган таржималар чоп этиляпти. Уларни санаб адоғига етиш қийин. Ўз навбатида сабр билан ўқиш ҳам қийин. Бунинг сабаби нимада?

четверг, 12 марта 2015 г.

Пиёда, умринг бўлсин зиёда...


Деярли ҳар куни қоида бузгани натижасида фалон пул тўлаган ҳайдовчининг зорланиб гапирганини эшитиб қоламиз. Бу ҳақда махсус кўрсатувлар ҳам бор. Дарҳақиқат, ҳайдовчилар орасида йўл қоидаларини бузиш ҳолати тез-тез учраб туради. Аммо пиёдалар ҳақида жуда кам гапирамиз. Худди қоида бузишга уларнинг ҳаққи бордек. Панжарадан ошиб ўтган ёки рухсат берилмаган жойдан ўтган пиёданинг жарима тўлагани ҳақида шахсан мен эшитмаганман.

вторник, 10 марта 2015 г.

Бир умрлик сабоқ


Мен сизларга ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеа университетда ўқиб юрганимда содир бўлганди. Ўшанда биринчи курсмидим, ёки иккинчими, аниқ эсимда йўқ. Бу аслида унчалик муҳим ҳам эмас. Тахминан 18-19 ёшлик пайтларим эди.

вторник, 4 ноября 2014 г.

Қўқон ҳангомалари — 2


Ёзда “Қўқон ҳангомалари” номли пост ёзгандим. Яқинда битикларимни кўздан кечираётиб, яна баъзи воқеалар эсга тушиб қолди. Сизга ҳам улашгим келди. Ўқиб бўлгач, лабингизга табассум югурса, ишимни яхши бажарган бўламан.

среда, 22 октября 2014 г.

“Ижод”

Журналистлик фаолиятимни бошлаган вақтимда шоу-бизнесга ҳам аралашиб турардим. Газетадаги ишимдан ташқари юлд.уз сайтида ҳам фаолият олиб борардим. Деярли ҳар куни хонанда ва актёрлар билан суҳбатлашишга тўғри келарди. Қўшиқчилар билан гаплашганда “нима янгиликлар” деб савол берсак “ижод қиляпмиз” дея жавоб беришарди. Ичимда “қўшиқ айтиш қанақасига ижод бўлади” деган ўй бўлардию, ташқарига чиқармасдим.