понедельник, 27 января 2014 г.
понедельник, 6 января 2014 г.
МАНА ЁЗДИМ, ТАНЛОВ УЧУН! ҲАЙ ЁРАЙ!
Ижодкорнинг
нимадир ёзиши, кўпинча унинг кайфияти билан боғлиқ. Ўқиётган материалингизда
ҳеч қандай руҳ сезилмаса билингки, ўша пайтда муаллифнинг кайфияти яхши
бўлмаган.
Менда
руҳий ҳолат жойида бўлмаса, қўлим “клавиатурага” бормайди (қалам сўзи модадан
қолди). Блоггерлар чемпионатига махсус пост ёзишни ният қилгандим. Учта
материал ёздим ва учаласиям Shift+Delete тугмасининг
“нафратига” учради.
среда, 4 декабря 2013 г.
пятница, 15 ноября 2013 г.
Яхшидан қолган дарахт
2012 йил
август ойида аммамнинг тўнғич ўғли, эндигина 19 ёшга кирган Хислат оламдан
ўтди. Машина тузатишни ўрганган жиянимга катта бак олиб келишган ва уни тешиб
беришини сўрашган. У эса ичида нима борлигини сўрамасдан сваркани ёққан. Бак
ичида эса машина мойи бўлган. Қизиш натижасида бакнинг шишаётганини кўрган
Хислат орқага ўгирилиб кетмоқчи бўлганида бак портлаган...
пятница, 5 июля 2013 г.
ЮТДИНГМИ? СЕН МЕНИНГ ДЎСТИМСАН!
Келаси
йил Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга
киритиш имконига эга бўлган Ўзбекистон терма жамоаси бу ишни уддалай олмайди.
Буни кенг жамоатчилик миллий фожеадек қарши олди. Аслини олганда фавқулодда ҳеч
нарса бўлгани йўқ. Шунчаки ҳар тўрт йилда бўладиган воқеалар такрорланди. Шу
пайтгача терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқолмаганди. Ва яна чиқолмади.
Бунинг айбдори ким?
четверг, 11 апреля 2013 г.
вторник, 19 марта 2013 г.
Ўйлаб топилмаган, ҳаётий ва қизиқ воқеалар — 4
Ўзбекистон
халқ шоири Анвар Обиджон раҳматли дадам, шоир Аъзам Ўктамнинг устози бўладилар.
Болалигимиздан уларнинг хонадонларига кўп борамиз, оилавий яқинлик бор.
“Ўзбекистон овози” газетасида энди иш бошлаган вақтим эди. Газеталар корпуси
зинасининг ёнида чекиш жойлари бор. Ўша ерда сигарет чекиб тургандим. Шу пайт
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси томондан Анвар Обиджон кела
бошладилар. У кишини кўришим билан сигаретимни ташлаб юбордим. Чунки дадамнинг
устозларини ҳурмат қилиш баробарида бироз ҳайиқардим ҳам. Менга
яқинлашганларида шошиб салом бердим. (Чекаётганимни кўрмаган бўлсалар зўр бўларди деган ўй хаёлда чарх урарди)
Подписаться на:
Сообщения (Atom)






