вторник, 19 марта 2013 г.

Ўйлаб топилмаган, ҳаётий ва қизиқ воқеалар — 4



ОЛТИНЧИ ҲИКОЯ

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон раҳматли дадам, шоир Аъзам Ўктамнинг устози бўладилар. Болалигимиздан уларнинг хонадонларига кўп борамиз, оилавий яқинлик бор. “Ўзбекистон овози” газетасида энди иш бошлаган вақтим эди. Газеталар корпуси зинасининг ёнида чекиш жойлари бор. Ўша ерда сигарет чекиб тургандим. Шу пайт “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси томондан Анвар Обиджон кела бошладилар. У кишини кўришим билан сигаретимни ташлаб юбордим. Чунки дадамнинг устозларини ҳурмат қилиш баробарида бироз ҳайиқардим ҳам. Менга яқинлашганларида шошиб салом бердим. (Чекаётганимни кўрмаган бўлсалар зўр бўларди деган ўй хаёлда чарх урарди)

понедельник, 11 марта 2013 г.

«ТБИЛИСИДА ТОШКЕНТ КЎЧАСИ БОР»

дейди Грузиянинг «Чвенебуреби» фольклор ансамбли хонандаси, 
«Шарқ тароналари — 2011» халқаро фестивали совриндори Соломон Гогашвили






— Мен Ўзбекистон ҳақида ўйлаганимда кўз олдимга тинч ривожланиб бораётган мамлакат келади, — дейди у. — Ватанингиз билан бизни ажиб хотиралар боғлаб туради. Тошкентга борганимизда буюк ватандошимиз Шота Руставелига ҳайкал ўрнатилганини кўрдик. Юртдошларингиз бизга Нодар Думбадзе ҳақида ҳам гапиришди. Унинг жуда кўп асарлари ўзбек тилига таржима қилинган экан. Шунда англадимки, ўзбек ва грузин халқларини нафақат санъат, балки адабиёт ҳам бир-бирига жуда яқинлаштирган. Мен ҳам ўз навбатида Тбилисида Тошкент кўчаси борлигини айтдим. Ҳар гал ундан ўтганимда Ўзбекистонни, у ерда ўтказган ҳаяжонли дамларни эслайман, қўмсайман. Кенг ва равон кўчалар, юксак савияда ташкиллаштирилган фестиваль...
Бутун гуруҳимиз билан Ўзбекистон пойтахтини томоша қилдик, айландик. Юртдошларингиз бизга грузин рақсларини ижро этиб беришди...

вторник, 4 декабря 2012 г.

Telba-teskari...


Oyoq bosgan joying to`la hazonlar, goh-gohida bo`lib turar telba to`zonlar. Kulganlarga ishonma, botiniga nazar sol, qat-qat armonlar. O`z baxtini izlaydi barcha insonlar. Sahrolarda ko`zing tushar, kezar karvonlar. Ular asli bu dunyoga kelgan mehmonlar.

воскресенье, 18 ноября 2012 г.

Менинг "куз"им... Фотогалерея



 Азалдан турли хил суратлар туширишни яхши кўраман. Айниқса табиатнинг гўзал манзараларини кадрга муҳрлаш кишига ўзгача завқ беради.

Яқинда олтин куз манзараларини телефонимда расмга олган эдим. Шуларни блогимга жойлагим келди. Истак бўлса кўринг, томоша қилинг. Ёқса, сиз ҳам завқланинг.



пятница, 24 августа 2012 г.

Ўйлаб топилмаган, ҳаётий ва қизиқ воқеалар — 2



Ўтган сафар шу сарлавҳа остида ёзган постимни кўпчилик мақтади. Шу сабабли шу йўналишдаги кичик ҳикоялар, яъни ҳаётдан олинган воқеаларни ёзишда давом этаман.

четверг, 2 августа 2012 г.

Ўйлаб топилмаган, ҳаётий ва қизиқ воқеалар



Ҳаётимиз давомида турли инсонларга дуч келамиз, қизиқарли воқеаларга гувоҳ бўламиз. Баъзида уларга эътибор ҳам бермаймиз. Мен ҳаётимда содир бўлган ана шундай қизиқ воқеаларни сиз билан баҳам кўришга қарор қилдим. Умид қиламанки, менинг қисқа ҳикояларим сизга маъқул келади...


воскресенье, 29 апреля 2012 г.

Бўлган воқеа


     Биз тоғлардан қанчалик узоқлашсак унинг маҳобатини, қанчалик гўзаллигини ҳис эта бошлаймиз. Аммо ёнида турган пайтимизда бу гўзаллик бизга билинмайди. Олдингда оққан сувни қадри йўқ деган гап ҳам балки шунга айтилгандир. Талабаликнинг олтин давр эканлиги ҳақидаги гапларни негадир университетда ўқиб юрган пайтимизда кам таъкидлардик. Худдики ҳамма нарса табиий равишда бўляпти ва бу жараён тўхтамайди. Аммо ўқишни битирганимиздан кейин жонажон ЎзМУ нинг қадри шу даражада билина бошладики, буни шунчаки тил билан таърифлаб бериш қийин.