среда, 24 сентября 2014 г.

"Билағон" ишқибоз



Ҳар қандай одамнинг маълум маънодаги қизиқиши бўлади. Кимдир санъатга, кимдир спортга, кимдир жаҳондаги сиёсий жараёнларга қизиқади. Ва бизда шунақа қараш шаклланиб қолганки, футболга қизиқмайдиган, миллионлар ўйинини тушумайдиган одамларни шунчаки қабул қила олмаймиз. Шундай тоифа одамларга дуч келсак “қандай қилиб футболга қизиқмаслик мумкин” дея ажабланамиз. Ўз навбатида бундай одамлар билан суҳбат кишига завқ бағишлайди. Уларнинг футбол ҳақидаги “ночор” фикрларини тинглар экансиз, кулгудан ўзингизни тўхтата олмайcиз.

четверг, 14 августа 2014 г.

Қўқон ҳангомалари

Июнь ойида меҳнат таътилига чиқдим. Бир муддат Тошкентда бўлгач ота юртим Қўқонга боргим келди. Обдон дам олиш ниятида йўлга чиқдим. Биласиз, водий халқи азалдан аскияга уста. Сафар давомида турли воқеалар бўлди. Уларни қоғозга туширишга қарор қилдим.



понедельник, 7 июля 2014 г.

Ҳисларим



Биз умуман кутмаган вақтда ҳаётимизда кескин ўзгариш юз беради. Ўша дақиқаларда бу яхшилик аломатими, ёки аксинча, англай олмаймиз. Вазият шунчалик бўладики, уни таҳлил қилиш имконсиз бўлиб қолади. Ёқимсиз ҳолат, тўғрими?

понедельник, 26 мая 2014 г.

"Сурпириз"


Якшанба куни ишга боришга тўғри келиб қолди. Бинога кириш рухсатномасини олдим. Яна зарур бўлган буюмларни сумкага жойлаб, йўлга чиқдим. Машиналар тўхташ жойи бўм-бўш. Ҳаво исигандан бери келасолиб соя жой қидирардим. Бу гал машинамни ўзим хоҳлаган жойга қўйдим.

четверг, 8 мая 2014 г.

“Ичувчилар жамияти”нинг бадбахт аъзосига

Қадрдоним... Узр, қадрдоним деб сени ўзимга яқинлаштириб юборибман, сен менинг қадрдоним эмассан. Тан оламан, ўртоғимсан.


вторник, 6 мая 2014 г.

Қатра

Касб тақозоси ва мажбуриятлар таъсирида виждонингизга қарши борасиз. Ҳаётий ақидаларингизни четлаб ўтасиз. Тил кўнади, дил йиғлайди.


понедельник, 21 апреля 2014 г.

Ким бўлиб яшаш муҳимми, ким бўлиб ўлишми?

Бу воқеани эшитганимга анча бўлди. Тан олишим керак, менга воқеани ўз қулоғи билан эшитган одам ҳикоя қилиб берган. Шундай бўлсада, сизларга асл ҳолида тақдим этишга қарор қилдим. Агар ўзимдан қандайдир гап қўшиб юборган бўлсам, Аллоҳ кечирсин.