понедельник, 3 марта 2014 г.

Вафо Файзуллоҳ: ЭЛНИНГ КЎНГЛИН КЎТАРАР ШОИР


Минг тўққиз юз саксонинчи йилнинг биринчи августи. ТошДУ (ҳозирги Миллий университет) нинг журналистика факултетига ўқишга кириш учун имтиҳон топширар эдик. Соат ўн бирлардан ўтган, иншомни қоралаб ҳам бўлмагандимки, пешонаси дўнг, кўзлари катта-катта бир йигит ўрнидан шаҳд туриб, шитоб билан кузатувчилар ўтирган столга яқинлашди ва ёзиб бўлган иншосини биринчи топшириб, ташқарига чиқиб кетди. Кўпчилик қатори мен ҳам унга ҳавас ва ҳайрат билан қарадим. Дадил ҳаракати, ўктам қиёфаси эсимда қолди.

среда, 26 февраля 2014 г.

Бесоқолбозлик ҳақида

Тахминан, икки ойча илгари Твиттерда Кама Ноир билан бир масалада тортишиб қолдик. Мавзу бесоқолбозлик бўлиб, мен уларни қатъий қораладим. Кама эса улар ҳам ИНСОН деди. Мен айнан шу сўзга қарши чиқдим. Чунки инсон сўзида ижобий бўёқ кучли ва ҳаммамиз ҳам ИНСОН бўла олмаймиз. Ҳатто бесоқолбозлик билан шуғуланмайдиганлар орасида ҳам инсон номига нолойиқ бўлганлари талайгина. Бугун oilam.uz сайтида эълон қилинган мақола эътиборимни тортди. Шуни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман. Бу ерда бесоқолбозликка оид ҳар қандай саволга жавоб бор. Муҳтарам шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан Аллоҳ рози бўлсин.

среда, 12 февраля 2014 г.

Электрон эринчоқлик

“Чемпион” газетасида Ҳасанали ота имзоси билан мақолалар ёзадиган одамнинг материалларини мароқ билан ўқир эдим. Нимасидир ёқарди. Ҳажми жуда катта бўлардию, лекин охирига етиб боришга тоқат етар эди.

Ўз навбатида дастлаб “Чемпион”, кейинчалик “Стадион” газеталарида ишлаган Қаҳрамон Аслановнинг ҳам мақолаларига ҳеч қачон бефарқ қараган эмасман. Фикр, таҳлил, муаммо, ечим унинг материалларида доим бўлган.

понедельник, 27 января 2014 г.

ОЛИС ОСМОН ОРТИДАГИ ОРЗУЛАР


Баҳромжон ўзига хос феъл-атворга эга одам.
У жуда ҳам яхши инсон. Буни унинг атрофида юрган одамлар, яқинлари, дўстлари доим эътироф этишарди, тан олишарди.


понедельник, 6 января 2014 г.

МАНА ЁЗДИМ, ТАНЛОВ УЧУН! ҲАЙ ЁРАЙ!

Ижодкорнинг нимадир ёзиши, кўпинча унинг кайфияти билан боғлиқ. Ўқиётган материалингизда ҳеч қандай руҳ сезилмаса билингки, ўша пайтда муаллифнинг кайфияти яхши бўлмаган.

Менда руҳий ҳолат жойида бўлмаса, қўлим “клавиатурага” бормайди (қалам сўзи модадан қолди). Блоггерлар чемпионатига махсус пост ёзишни ният қилгандим. Учта материал ёздим ва учаласиям Shift+Delete тугмасининг “нафратига” учради.



среда, 4 декабря 2013 г.

Маслаҳатгўй


Бошингизга оғир кун тушса дардкаш топиш қийин. Аммо маслаҳатгўй доим топилади. У дардингизни олишга интилмайди, фақат йўл-йўриқ кўрсатади. Ўзининг бой ҳаётий тажрибасидан мисоллар келтиради. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонтирмоқчи бўлади.

пятница, 15 ноября 2013 г.

Яхшидан қолган дарахт


2012 йил август ойида аммамнинг тўнғич ўғли, эндигина 19 ёшга кирган Хислат оламдан ўтди. Машина тузатишни ўрганган жиянимга катта бак олиб келишган ва уни тешиб беришини сўрашган. У эса ичида нима борлигини сўрамасдан сваркани ёққан. Бак ичида эса машина мойи бўлган. Қизиш натижасида бакнинг шишаётганини кўрган Хислат орқага ўгирилиб кетмоқчи бўлганида бак портлаган...