дейди Грузиянинг «Чвенебуреби» фольклор ансамбли
хонандаси,
«Шарқ тароналари — 2011» халқаро фестивали совриндори Соломон Гогашвили
— Мен Ўзбекистон ҳақида ўйлаганимда кўз олдимга тинч
ривожланиб бораётган мамлакат келади, — дейди у. — Ватанингиз билан бизни ажиб
хотиралар боғлаб туради. Тошкентга борганимизда буюк ватандошимиз Шота
Руставелига ҳайкал ўрнатилганини кўрдик. Юртдошларингиз бизга Нодар Думбадзе
ҳақида ҳам гапиришди. Унинг жуда кўп асарлари ўзбек тилига таржима қилинган
экан. Шунда англадимки, ўзбек ва грузин халқларини нафақат санъат, балки
адабиёт ҳам бир-бирига жуда яқинлаштирган. Мен ҳам ўз навбатида Тбилисида
Тошкент кўчаси борлигини айтдим. Ҳар гал ундан ўтганимда Ўзбекистонни, у ерда
ўтказган ҳаяжонли дамларни эслайман, қўмсайман. Кенг ва равон кўчалар, юксак
савияда ташкиллаштирилган фестиваль...
Бутун
гуруҳимиз билан Ўзбекистон пойтахтини томоша қилдик, айландик. Юртдошларингиз
бизга грузин рақсларини ижро этиб беришди...